• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирус daily: пандемия бўйича 15 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 130 минг кишига яқинлашиб қолди. Инфекция билан касалланганлар сони 2 миллион кишидан ошди. Коронавирус пандемияси бўйича 15 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра:
    • Дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 2 006 513 киши;
    • Касалликдан тузалганлар — 500 996 киши;
    • Инфекция оқибатида вафот этганлар — 128 011 киши.
    Олимлар COVID-19 нинг мурдадан тирик одамга юқиши бўйича биринчи ҳолат кузатилганини маълум қилди. Бемор касалланганларнинг танасини ёрган вақтида инфекцияни юқтириб олган бўлиши мумкин.

    АҚШда коронавирус билан касалланиш бўйича 609 407 та ҳолат қайд этилган. Вирус оқибатида вафот этганлар сони 26 033 кишига етган, 48 мингдан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.

    Европада коронавирус тарқалишининг асосий марказларидан бўлган Испания ва Италияда икки ҳафтадан буён коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш ҳолатларининг сони камайган.

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида 46 кишида коронавирус аниқланди, беморларнинг 78 нафари тузалди, 1 киши вафот этди.

    Фото: «РБК»

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3388 кишига кўпайди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 24 490 кишига етди. Мамлакатда коронавирус қайд этилмаган ягона ҳудуд Олтой Республикаси бўлиб қолмоқда.

    Қозоғистонда вирусга чалинганлар сони 1267 кишига етди. Коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича сўнгги 6 та ҳолат Олмаота шаҳрида қайд этилган. Коронавирусдан 16 киши вафот этган.

    Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 449 кишига етди. Мамлакатда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 19 та ҳолат қайд этилган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни эса 167 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 15 апрель соат 16:00 ҳолати бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 61 кишига ошиб, 1275 нафарни ташкил этмоқда.

    Ўтган вақт давомида коронавирусни юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 107 кишига етди. Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 8 нафари буткул соғайиб, реабилитацияга олинди.

    Хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.

    Ўзбекистонда нима гап?

    Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев шифохонага тўрт марта мурожаат қилиб, уйига жавоб берилган фуқарода коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат бергани аниқланган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман
    Афсуски, айрим шифокорларимизда лоқайдлик ва бепарворликка берилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро 19 март кунидан 4 апрель кунига қадар, яъни 16 кун мобайнида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик сезаётганлиги боис 4 марта Юнусобод туманидаги 51-сонли оилавий поликлиникага ва 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига мурожаат қилган.

    Шифокорлар унга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат беришган. Ушбу фуқаронинг соғлиғи оғирлашиб, бешинчи марта шифохонага мурожаат қилганидан сўнгина ундан вирусологик текширув учун намуна олинган. Текширув натижасига кўра, унда коронавирус аниқланиб, у ва у билан мулоқотда бўлган 30 дан ортиқ фуқаролар карантинга олинди.

    Минг афсуски, ҳозирда у билан мулоқотда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланмоқда.

    Содиқжон Бердиалиев, Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи

    Ўзбекистонда карантин билан боғлиқ чеклов чоралари май ойида ҳам давом этиши эҳтимоли анча катта. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров 15 апрель, чоршанба куни, бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.
    Иккинчи чорак биз учун ўта мураккаб бўлиши кутиляпти. Кўплаб мамлакатлар каби Ўзбекистонда ҳам карантин билан боғлиқ чекловлар асосан апрель ойига тўғри келяпти ва май ойида ҳам давом этиши эҳтимоли анча катта.

    Жамшид Қўчқоров,  иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири

    Шунигдек, Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда «бир-икки кун ичида» шахсий автомобилдан фойдаланиш тартиби енгиллаштирилиши мумкинлигини маълум қилган.

    Жамшид Қўчқоров.

    Жамшид Қўчқоров.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда қоидабузарликлар сони бўйича Тошкент шаҳри ва вилояти биринчи ўринда.

    Қашқадарёнинг Муборак туманида яшовчи шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказган. Тўй 14 апрель куни бўлиб ўтган, унга 50 нафар меҳмон чақирилган. Келиннинг отаси тез тиббий ёрдамда бош шифокор, онаси ҳам шифокор бўлиб ишлайди. Куёвнинг опаси ҳам олий тоифали шифокор.

    «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Наманганда коронавирус касаллигидан бутунлай соғайганлар қаторида икки ойлик чақалоқ ҳам борлиги ҳақида хабар берди. Чақалоқ ва унинг онаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасини тарк этиб, реабилитация марказига юборилган ҳамда карантин кузатувига олинган.

    Фото: Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

    Шунигдек, Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар қаторида келин-куёв ҳам бор. Наманган шаҳридаги тантаналар мажмуаларидан бирида 19 март куни бўлиб ўтган тўйда иштирок этганлардан 18 нафари касалликда гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб турибган 25 яшар куёв ва 19 ёшли келиндан олинган таҳлиллар мусбат натижа кўрсатган бўлса ҳам, касалликнинг клиник белгилари қайд этилмаган.

    Марғилонда яшовчи 1995 йилда туғилган Ф.Д. 10 апрель куни соат 19:00 ларда уйи олдида ўртоқлари билан футбол ўйини ташкил қилган. Ўзи ҳам мазкур ўйинда ниқобсиз иштирок этган. Фуқаро карантин тартибини бузгани учун 15 суткага қамалди.

    Самарқандда карантин қоидаларини менсимай ниқобсиз ва маст ҳолда юрган шахс 15 суткага қамалди. У жамоат жойида спиртли ичимлик ичгани учун аввал ҳам бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Фото: АОКА

    Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков карантин вазиятида стоматология хизматларидан фойдаланиш масаласи, тиши оғриган беморларнинг уйдан чиқа олмаслиги, тиббиёт муассасасига боришида юзага келаётган тўсиқлар бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.

    Бундай вазиятларда тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

    Нурмат Отабеков, Бош давлат санитария инспектори

    Самарқанд (775), Навоий (580) ҳамда Жиззах гарнизонида (302) жами 1657 нафар ҳарбий хизматни ўташга юборилиши кечиктирилган чақирилувчи дезинфекция ишларида иштирок этди. Ҳар бир туманда ёшлардан иборат 4-5 тадан, вилоятларда эса 40 га яқин отрядлар тузилиб, бозорлар, маиший савдо дўконлари ҳамда аҳоли яшаш манзилларига юборилди.

    Ўзбекистонда фуқароларга карантин қоидаларини бузганлиги ҳақида SMS жўнатиб, пул ундирмоқчи бўлаётган фирибгарлар пайдо бўлгани маълум қилинди. Мазкур хабарларда жаримани уйдан тўлаш ҳам мумкинлиги таъкидланиб, тўлов учун карта рақами кўрсатилмоқда.

    Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдамини юборди. Унда 15 турдаги турли тиббий ҳимоя (юз ниқоблари, тиббий қўлқоплар, ҳимоя костюмлари, боғлов материаллари), кир ювиш ва шахсий гигиена ҳамда антибактериал воситалар жамланган.

    Фото: ТИВ матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари 13 апрель, душанба куни, коронавирусга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди. Британиялик мутахассисларда ўзбекистонлик ҳамкасбларининг беморларни касалликдан тузалган кишиларнинг қон плазмаси орқали даволаш бўйича илмий тадқиқотлари ва мамлакат шифохоналарида ушбу услубни кенг жорий қилиш борасидаги режалари катта қизиқиш уйғотди.

    Жаҳонда нима гап?

    АҚШда дунёда биринчи марта коронавирус вакцинаси одамда синаб кўрилди. Ушбу вакцинани олган аёл ўзини қандай ҳис қилганини гапириб берди.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг бюджетига бадал тўлашни тўхтатишини маълум қилди. Трампга кўра, бу каби қарор ЖССТ ўзининг асосий вазифасини бажара олмагани ва бунинг учун жавоб бериши лозимлиги фонида қабул қилинган.

    АҚШнинг Вашингтон шаҳрида президент Дональд Трамп Оқ уйда коронавирус масаласига бағишланган навбатдаги брифинг чоғида журналистларга мурожаат қилмоқда.

    АҚШнинг Вашингтон шаҳрида президент Дональд Трамп Оқ уйда коронавирус масаласига бағишланган навбатдаги брифинг чоғида журналистларга мурожаат қилмоқда.
    Фото: Rex

    Шунингдек, АҚШ президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ислоҳ қилиш ниятида эканлигини маълум қилди, бу масала бошқа давлатлар билан муҳокама қилинади. БМТ бош котиби Антониу Гуттериш эса Трампнинг ушбу қарорини нотўғри вақтда қабул қилинган деб баҳолади.

    АҚШ 2018—2019 йилларда ЖССТга 553,1 миллион доллар ўтказган — бу ташкилот бюджетининг 14,67 фоизини ташкил этади. Билл Гейтс Трампнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиш қарорини хавфли деб атади: «Агар унинг иши тўхтайдиган бўлса, бошқа ҳеч қандай ташкилот унинг ўрнини босолмайди. Ҳозирда ЖССТ бизга ҳар қачонгидан ҳам зарур», — деди Microsoft асосчиси.

    Мавзуга доир: Трамп Путинга миннатдорлик билдирди. Эквадорда шиддат билан тарқалаётган коронавирус ва шифокор кийимидаги Исо Масиҳ ҳайкали. Twitter коронавирус ҳақида

    Пентагон коронавирус табиий усулда келиб чиққанига етарли далиллар борлигини билдирди. Аммо бу борада якуний хулосалар йўқлиги маълум қилинган.

    Америкада коронавирус сабаб комада ётган аёл фарзандли бўлди. 27 ёшли Анжела Примаченко 24 март куни коронавирусга тест топширган ва унинг натижалари ижобий чиққан.

    Фото: «Апа.аз»

    Халқаро валюта жамғармаси COVID-19 сабаб дунё иқтисодиётининг ўта оғир қулашини прогноз қилди. Бу 2008—2009 йилларда кузатилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давридагидан ҳам ёмон кўрсаткич бўлиши мумкин.

    Россия Қуролли Кучларида коронавирус билан касалланиш бўйича камида учта ҳолат аниқланган. Ҳарбий идора ҳукуматга юборган материалларга кўра, 1994 йилда туғилган прапоршик (уйида даволанмоқда), полковник (ҳозирда Коммунаркадаги шифохонада), шунингдек, Шимолий флот мичманида (шифохонада) касаллик аниқланган. Таъкидланишича, коронавирусни юқтириб олганлар билан 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчи мулоқотда бўлган. Ўз навбатида, улар билан 130 дан ортиқ аскар алоқада бўлган. Уларнинг барчаси изоляцияланган, бироқ бирортасида инфекция аниқланмаган.

    Москва вилоятида 3-Люберецкий вилоят касалхонасида 9 нафар тиббиёт ходимининг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий чиқди. Тестлар 3—13 апрель оралиғида амалга оширилган.

    Исроил коронавирус пандемиясида хавфсизлик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади. Натижаларга кўра, кучли ўнликка Австралия, Хитой, Тайвань, Гонконг, Янги Зеландия, Сингапур ва Япония ҳам кирган. Ўзбекистон 40 та мамлакат кирган рўйхатдан ўрин олмаган. Таҳлилчилар маълумотларнинг доимий равишда янгиланаётганини ва келажакда ушбу рейтингдаги ўринлар ўзгариши мумкинлигини инкор этмаган.

    АҚШнинг диабет бўйича ассоциацияси экспертлари қандли диабетга чалинган беморлар учун COVID-19 нинг қай даражада хавфли эканини тушунтириб берди. Диабет билан касалланганлар коронавирус юқтириб олишининг эҳтимоли бошқаларга нисбатан юқори эмас, аммо SARS-CoV-2 ни юқтириб олиш яна қўшимча касалликларга чалиниш ва касалликнинг оғирлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    Коронавирус пандемияси вақтида одамлар Google’дан энг кўп нима ҳақда сўраётгани маълум бўлди: «Қандай қилиб?» деб бошланган сўровлар орасида «Қандай қилиб матодан ниқоб тикиш мумкин?», «Қандай қилиб санитайзер тайёрлаш мумкин?», «Қандай қилиб инфекцияни ўлдирувчи сочиқчалар тайёрлаш мумкин?», «Қандай қилиб ҳожатхона қоғозини тайёрлаш мумкин?», «Қандай қилиб дезинфекцияловчи спрей тайёрлаш мумкин?» каби саволлар етакчилик қилади.

    Фото: EPA

    Дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ олимлар коронавирус сабаб беморлар таъм ва ҳид билиш ҳиссини йўқотаётгани устида тадқиқот олиб бормоқда. «COVID-19 аниқланган кўплаб беморлар таъм билиш (агевзия) ва/ёки ҳид сезиш (аносмия) қобилиятини йўқотган. Дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ тадқиқотчилар ушбу феноменни ўрганиш мақсадида Глобал кимёвийсенсор тадқиқотлар консорциуми (GCCR) дорасида бирлашди», — дейилади CNRS хабарида.

    Доминиканда коронавирус сабаб президентлик сайловлари қолдирилди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 31 апрелга қадар давом этади.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    15.04.2020, 21:29   Изоҳ (0)   94010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда алкоголь ва тамакига янги акциз маркалари жорий этилади

    15.04.2020, 21:04

    Ўзбекистонда карантин даврида пенсия таъминотида фуқаролар учун қандай қулайликлар яратилган? Пенсия жамғармаси жавоб берди

    15.04.2020, 20:07

    «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Каттақўрғондаги икки қаватли уйда содир бўлган портлашнинг тафсилотларини ўрганди

    15.04.2020, 19:51

    Ўзбекистонда 16 апрель куни ҳаво ҳарорати 22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

    15.04.2020, 19:27

    Captiva’да ўйинчоқ автоматини мақтанган йигит кечирим сўради (видео)

    15.04.2020, 18:51

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 107 кишига етди

    15.04.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.