«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Қарор билан янги акциз маркалари намуналари ва тавсифлари тасдиқланди.
Аввалроқ Ўзбекистонда тамаки маҳсулоти учун акциз солиғи жорий қилиниши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)