Тонировка тортилган Captiva’да ўйинчоқ автоматини кўтариб, Instagram’да юлдузга айланган йигит топилди ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
20 ёшли А.Ш. Бекобод шаҳрида истиқомат қилади ва Лондонда таҳсил олади. Ўйинчоқ автоматни эса унга она шаҳрида анча вақт илгари ясаб беришган.
Видео айбига иқрор йигитнинг айтишига қараганда 3—5 февраль кунлари оралиғида олинган.
ЙҲХББ вакили қоидабузар билан суҳбатда йигитнинг Лондонда ўқиши, депутатнинг ўғли эканини, тонировкали давлат рақами чиройли Captiva’да юришини билиб унга савол берган.
Қоидабузар коронавирус сабаб карантин жорий қилинган ҳозирги шароитда ушбу видеонинг интернетда тарқалиб кетгани, қилган иши нотўғри ва бемақсад амалга оширилганини тан олиб, айбига иқрорлиги ва бундан пушаймон эканини билдирган.
Аввалроқ Тошкентда карантин вақтида «эплаб» кўчада ниқобсиз юрган қиз ва 2 йигит 15 суткага қамалгани, Тошкентда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган «мигалка»ли Lacetti, Captiva, Spark ҳайдовчилари қамоққа олиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)