• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда карантин даврида пенсия таъминотида фуқаролар учун қандай қулайликлар яратилган? Пенсия жамғармаси жавоб берди

    Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус штабининг 2020 йил 14 апрелдаги қарорига мувофиқ, республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар 2020 йилнинг май ойидан пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Карантин даврида пенсия тўловлари банк пластик карталари орқали амалга оширилади.

    Пенсионер ва нафақа олувчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича банк пластик карталари орқали амалга ошириш тартиби қуйидаги муддатларда йўлга қўйилади:

    • 2020 йилнинг май ойидан — Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун;
    • 2020 йилнинг июнь ойидан — республиканинг барча ҳудудларидаги фуқаролар учун.
    Биринчи навбатда, Халқ банки томонидан пенсия ва нафақаларини нақд пулда олувчи барча фуқаролар учун банк пластик карталари очилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирус сабабли пенсия пуллари май ойидан бошлаб пластик карталарда тўланади, валюта алмаштирадиган банкоматлар кўпайтирилади

    Бунда фуқаролардан паспорт нусхалари ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди. Пенсия жамғармаси ҳамда Халқ банки ўртасида электрон маълумот алмашинуви амалга оширилади. Пластик карталар фуқароларнинг оворагарчилигисиз расмийлаштирилади, пенсия ва нафақа олувчиларнинг банк бўлимларига бориши талаб қилинмайди.

    Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг пенсия ва нафақа маблағлари уларнинг Халқ банкида очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

    Махсус комиссия тавсиясига кўра, қоғоз шаклидаги ҳужжатлар орқали коронавирус тарқалишининг хавфи юқори эканлиги инобатга олинган ҳолда фуқаролардан ариза талаб этилмайди.

    Шундан сўнг пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича белгиланган пенсия ва нафақаларни етказиш графикларига мувофиқ, Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан фуқароларнинг яшаш манзилларига етказилади.

    Пенсия ва нафақа олувчиларга очилган банк пластик карталари учун фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ва ҳақ олинмайди.

    Халқ банки сайёр кассалари томонидан банк пластик карталарини етказиш чоғида фуқароларнинг хоҳишига асосан банк картасидаги пуллар фоизсиз нақдлаштириб берилади.

    Халқ банки пластик карталари орқали пенсияларни олувчилар банкнинг кассалари ва банкоматлар орқали пулларини нақдлаштирганда, нақдлаштирилган суммадан хизмат ҳақи ушлаб қолинмайди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда карантин вақти доимий яшаш жойида турмаган пенсионерларга пенсия қандай тўланиши маълум қилинди

    Банк пластик карталаридан фойдаланиш учун қандай шароитлар яратилади?

    Барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида босқичма-босқич банкоматлар жойлаштирилади.

    Банкоматлар билан таъминланмаган маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда графикка мувофиқ, Халқ банки сайёр кассалари фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда уларнинг хоҳишига кўра банк картасидаги маблағларни нақдлаштириб беради.

    Шунингдек, бозорлардаги ва маҳаллалардаги озиқ-овқат дўконларида терминаллар тўлиқ ишлаши устидан солиқ идоралари томонидан қатъий назорат ўрнатилади.

    Пенсия пулларини бошқа тижорат банклари орқали оладиган фуқароларга тўловлар қандай амалга оширилади?

    Бугунги кунда пенсия ва нафақаларини бошқа тижорат банкларининг пластик карталари орқали олиб турган жами 370 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсиялари бўйича тўловлар келгуси ойларда ҳам уларининг (мавжуд) банк карталари орқали амалга оширилиши давом эттирилади.

    Бунда пенсия ва нафақаларни қисман банк пластик картаси ва қолган қисмини нақд пул шаклида оладиган жами 121 мингдан ортиқ фуқарога ҳам келгуси ойдан тўловлар тўлиқ ўзларининг (мавжуд) банк пластик карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

    Фуқароларга яна қандай қулайликлар яратилди?

    Ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларнинг ногиронлик муддатлари уларни қайта тиббий кўрикдан ўтказмасдан Тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиялари томонидан автоматик тарзда узайтирилади ҳамда уларга пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.

    Бунда ногиронлиги бўлган шахслар пенсия тўловлари давом эттирилиши учун ногиронлигини қайта кўрикдан ўтказиш (муддатини узайтириш ва ногиронликни белгилаш) мақсадида Тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиясига бориши талаб этилмайди. Пенсия пуллари карантин чекловлари даврида давом эттирилади.

    Шунингдек, пенсия ва нафақа, шу жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқаролар карантин тадбирлари тугагандан кейин бир ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиши мумкин. Бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

    Маълумот учун, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин 60 кун ичида мурожаат этса, уларга пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан пенсия тайинланади.

    Масалан, фуқаро шу йилнинг 24 март куни 60 ёшга тўлди ва шу йилнинг 22 майига қадар (60 кун ичида) ариза билан мурожаат қилганда, унга пенсия 2020 йил 24 мартдан тайинланиши лозим бўлади. Бироқ карантин даврида у мурожаат қила олмади. Фуқаро 1 июлга қадар (агар карантин чекловлари жорий йилнинг 1 июнига қадар давом этган тақдирда) зарур ҳужжатлар билан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, унга пенсия мазкур ҳуқуқ пайдо бўлган сана, яъни 2020 йил 24 мартдан тайинланади.

    Шу билан бирга, пенсия (нафақа)лар тўлови устидан мониторинг ишлари масофадан ахборот-коммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши белгиланган. Пенсия жамғармаси томонидан бу муддат ичида электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда пенсияларнинг тўғри тайинланганлиги ва тўланиши назорат қилиб борилади.

    Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган ва паспорт муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этилмасдан тўлов муддатлари 4 ойга узайтирилади.

    Шунингдек, фуқароларга банк пластик карталарини етказиш, маблағларни нақдлаштириш масалалари бўйича Халқ банкининг 1106 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

    Бундан ташқари, пенсия таъминотига оид саволлар бўйича Пенсия жамғармасининг 1140 ишонч телефони ҳам фаолият юритмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» тартиби 6 апрелдан мажбурий тартибда жорий этилди. Унга кўра, 65 ёшдан ошган ҳамда сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

    Мавзуга доир: «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, албатта, кўриб чиқамиз» — Шавкат Мирзиёев

    15.04.2020, 20:07   Изоҳ (0)   29342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Каттақўрғондаги икки қаватли уйда содир бўлган портлашнинг тафсилотларини ўрганди

    15.04.2020, 19:51

    Ўзбекистонда 16 апрель куни ҳаво ҳарорати 22 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

    15.04.2020, 19:27

    Captiva’да ўйинчоқ автоматини мақтанган йигит кечирим сўради (видео)

    15.04.2020, 18:51

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 107 кишига етди

    15.04.2020, 18:10

    ДСҚ картадаги пул айланмаси ҳақида ахборот олиш тизими юзасидан Сенатнинг муносабатига жавоб берди. Қарор лойиҳаси муҳокамадан олинди

    15.04.2020, 17:54

    Ўзбекистонда ички ишлар ходими қандай ҳолатларда жисмоний куч ишлатишга ҳақли эканлиги ҳақида маълумот берилди

    15.04.2020, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.