• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» оқшоми. Хитой коронавируси ва 20 февралнинг бошқа воқеа-ҳодисалари дайжести

    Хитой короновируси.

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мамлакатда ўтган бир сутка давомида 394 киши коронавирус билан касаллангани, бу эса 23 январдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичлигини маълум қилди. 1779 киши соғлом деб топилган ва уларга касалхонадан жавоб берилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Пекиннинг аниқлик киритишича, касаллар сонининг сезиларли даражада камайиши статистик маълумотларнинг таҳрирланаётгани билан боғлиқ (бир кун олдин касаллар сони 1693 кишини ташкил этганди). Масалан, аввалига Ухань шаҳрининг ўзида бир кунда 600 дан ортиқ одам вирусни юқтириб олгани тахмин қилинган. Бироқ қайта текширув натижалари 279 ҳолатда коронавирус тасдиқланмаган. Шу билан бирга коронавирус оқибатида вафот этаётганлар сони ҳам қисқарган. 18 февраль, сешанба куни, 132 киши вафот этган бўлса, 19 февраль, чоршанба куни, ушбу кўрсаткич 114 ни ташкил этди (уларнинг 108 нафари Хубэйда, Хэбэй, Шанхай, Дуцзян, Шандун, Шаньси ва Юньнанда биттадан).

    Коронавирус сабаб Япониянинг Йокогама портида карантинда турган Diamond Princess саёҳат кемасининг икки нафар йўловчиси вафот этди. 19 февраль кунидан бошлаб Diamond Princess кемасининг йўловчилари қирғоққа чиқа бошлагани ҳақида хабар берилганди. Шу куннинг ўзида 500 киши кемани тарк этиши кутилаётганди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси COVID-2019 коронавирус инфекциясидан даволанишга мўлжалланган янги дорилар рўйхатини тақдим этди. Олтинчи маротаба янгиланаётган ушбу рўйхатга даволаш ишларида фойда бериши тахмин қилинаётган бир қатор дорилар қўшилган. Рўйхатдан одатда безгакда фойдаланиладиган «Хлорохинфосфат», ОИВни даволашда ишлатиладиган «Лопиранавир» ёки «Интерферон»нинг «Рибавривин» билан комбинацияси ҳамда «Арбидол» ўрин олган. Сўнгги ҳолатда СССРда ишлаб чиқарилган «Арбидол»нинг муқобили бўлган «Женерик»дан фойдаланиш мумкин.

    Хитой университетларидан бирининг муҳандислари янги турдаги коронавируснинг тарқалишига қарши курашувчи роботлар яратди. Ишлаб чиқувчилар ақлли машиналарнинг оломон ичида иситмаси баланд одамни топиб беришини маълум қилган.

    G20 давлатлари молия вазирлари жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатлари секинлашишини тахмин қилмоқда. Нисбатан камтарона ўсиш суръатлари бир нечта омиллар туфайли кутилаётган бўлиб, улардан асосийси Хитойда коронавирус тарқалишидир. Бу ҳақда Reuters қўлга киритган 22—23 февраль кунлари Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган G20 молия вазирлари ва марказий банк бошқарувчиларининг йиғилишида тақдим этиладиган ҳисоботда айтилган.

    Фото: Motor

    Фото: Motor

    Аввалроқ Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирус туфайли мамлакат ҳудудидаги завод ва дўконлар эпидемия оқибатида ёпиб қўйилгани, бу бутун дунёда 5 миллиондан ортиқ компаниялар фаолиятига салбий таъсир кўрсатгани хабар берилган эди.  Fitch халқаро рейтинг агентлиги коронавируснинг тарқалиши Хитойда автомобиль сотиш ҳажмининг пасайишига ва бутун дунё бўйлаб автомобиллар етказиб бериш жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

    Хитойда авж олган коронавирус эпидемияси Буюк Британиянинг Jaguar Land Rover компанияси иш фаолиятини тўхтатишига сабаб бўлмоқда. Компания омборхоналарида Хитойда ишлаб чиқариладиган авто эҳтиёт қисмлар тугаб бормоқда.

    Ўзбекистонда нима янгиликлар? 

    Шавкат Мирзиёев 20 февраль, пайшанба куни, Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. Давлат раҳбари Туркия президенти билан ўтган музокараларда бизнес алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания, албатта, манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман. Бунинг учун зарур ҳуқуқий, институционал шароитлар яратиб берилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    «Ўзгидромет» 21 февраль, жума куни, кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди: Ўзбекистонда 21 февраль куни шамол тезлиги кучайиб, баъзи жойларда қор аралаш ёмғир ёғиши мумкин.

    Фото: Мадина Нурман/«Дарё»

    Фото: Мадина Нурман/«Дарё»

    Болалар ҳаёти учун дунёда энг яхши шароит Норвегия, Жанубий Корея ва Нидерландияда, энг ёмони эса Марказий Африка Республикаси, Чад ва Сомалида экани маълум бўлди. Рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 71-ўринни эгаллаган. Экспертлар Ўзбекистонни паст-ўрта даромадли давлат деб баҳолаган.

    Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди. 11 февраль, сешанба куни, «Куйганёр» ва «Пойтуғ» станциялари оралиғидаги темирйўлда 2003 йилда туғилган, 10-синф ўқувчиси Нуржаҳон Турғуновани поезд уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ прокуратуранинг ушбу ахборотини ишонарли деб бўлмайди — «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасуловнинг хабар беришича, ўқувчи қиз шифохонага оғир аҳволда олиб келинган, 14 февраль, жума куни, операция қилинган ва ҳали ҳам шифокорлар назорати остида қолмоқда.

    Хонанда Тоҳир Маҳкамов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида одамовилигига сабаб бўлган болалигидаги қаттиқ қўрқув ҳақида гапириб берди. Видео мана бу ерда. Маълумот учун, хонанда Тоҳир Маҳкамов «Мен ўзимни севаман», «Масхарабоз», «Тикка туриб ўлганим бўлсин», «Зебожон», «Эй гап» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган.

    Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг концерт вақтида дуэтдоши Шабнам Сурайё «Халқлар дўстлиги» саройига кирмайман, деб туриб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Зоҳиршоҳ Жўраев ушбу вазиятга қуйидагича муносабат билдирди. «Концерт дастурининг қонун-қоидасини яхши биласиз. Концертдан 2-3 кун олдин санъат саройининг орқа томонидан саройга кирадиганларнинг рўйхати берилади. Шабнам билан унинг ‘гримёр’и ҳам келган, аммо унинг номи рўйхатда бўлмаган. Ўшанда бироз тушунарсиз ҳолат бўлган. Ўзим концерт ташвишлари билан ичкарида юрганман. Шундай бўлганини эшитиб, чиққанимдан сўнг муаммо ҳал қилинган», — дейди Зоҳиршоҳ Жўраев «Дарё» учун берган эксклюзив интервьюсида. Видео мана бу ерда.

    «Дарё» мухбирининг хабар беришича, Қўқондаги чойхонада юз берган отишма билан боғлиқ воқеа тафсилотларини вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. «Шифохонага бориб жабрланувчилар билан гаплашдик. Шу ҳолатда ҳам биздан асл вазиятни беркитишга уриниб, оилавий жанжал сабаб уйидаги ойнани синдириб, қўлини жароҳатлаб олганини айтди. Биз аралашмасак, муаммосини ўзи ҳал қилиб оларкан. Ҳамма муаммосини ўзича ҳал қилиб олаверса, қонун қаерда қолади?», — дейди Дониёр Тошхўжаев.

    Давлат статистика қўмитаси 18 февраль, сешанба куни, Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Ўзбекистонда энг арзон гўшт — Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да! 

    Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда Нурафшон шаҳри Тошкент шаҳри билан метро орқали боғланишини айтиб ўтди.

    Фото: МИБ Матбуот хизмати

    Фото: МИБ Матбуот хизмати

    Яна бошқа қандай янгиликлар бор? Human хусусий бандлик агентлиги мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқароларга пулларини қайтариш бошланди. Навоий эркин иқтисодий зонасига 2023 йилгача инглиз ҳуқуқи жорий этилади. Ўзбекистон компаниялари Қирғизистондаги пансионатлар сотилишига қарши чиқди. ATR Aircraft Ўзбекистонга камхарж самолётлар етказиб бериши мумкин. Самарқандда ўз жонига қасд қилгани айтилган 69 ёшли аёл қариндошлари томонидан дафн этилди. Прокуратура қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш очди. Тошкентдаги айрим маҳалла, мактаб ва боғчаларда совуқ сув вақтинча ўчирилади. Пўлат Бобожонов Хоразмда 10 нафар ИИВ ходимини хизмат вазифасидан озод қилди. Янгийўлда йўловчи ташувчи Istana микроавтобуси ёниб кетди.

    Фото: «Newsru.com»

    Фото: «Newsru.com»

    Жаҳонда-чи, жаҳонда нима гап? АҚШ ҳарбий учувчиларига ҳижоб кийиш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди. Канадада қарийб 100 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 60 дан ортиқ одам жароҳат олди. Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 31 март куни қироллик мақомидан расман маҳрум бўлади. Иордания чигирткалар галаси ёпирилишига қарши курашишда юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди. Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловларида ғолиб бўлди. Жанубий Кореянинг коррупцияда айбланган собиқ президенти Ли Мён Бак 17 йилга қамалди.

    Ўқиш қатъий тавсия этилади: 

    • Шаҳрисабз тумани ҳокимлигидаги юрист ва фуқаро муштлашуви: Бу иш аллақачон судда кўрилган, бироқ фуқаро судга суд ўтиб бўлгач чақирилган, у ҳатто қарордан бехабар
    • Андижонда ўқувчи қизни поезд уриб кетганди. Унга «ўша куниёқ шифохонадан уйига жавоб берилгани» ҳақидаги прокуратура хабари ёлғон бўлиб чиқди

    20.02.2020, 20:58   Изоҳ (0)   109757
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Санкт-Петербургда коронавирусда гумон қилинганидан сўнг касалхонадан қочиб кетган аёл ортига қайтди

    20.02.2020, 17:56

    Украинадаги қишлоқ аҳолиси Хитойдан эвакуация қилинганлар кирмаслиги учун йўлни тўсиб қўйди

    20.02.2020, 16:58

    АҚШ ҳарбий учувчиларига ҳижоб кийиш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди

    20.02.2020, 14:29

    Канадада қарийб 100 та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 60 дан ортиқ одам жароҳат олди

    20.02.2020, 13:06

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 31 март куни қироллик мақомидан расман маҳрум бўлади

    20.02.2020, 12:51

    Иордания чигирткалар галаси ёпирилишига қарши курашишда юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди

    20.02.2020, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.