Украинанинг Полтава вилоятидаги Новие Санжари қишлоғи аҳолиси ҳудуддан ўтувчи йўлни тўсиб, трассани бўшатишга уринган полиция билан можарога борди. Бу ҳақда Миллий полиция вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Тўпланганларнинг аниқ сони маълум қилинмаган, бироқ улардан камида 10 нафар тажовузкор кайфиятдаги шахслар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.
Украина ОАВларига кўра, норозилик акцияси иштирокчилари Миллий гвардиянинг Новие Санжаридаги тиббий қисмида коронавирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухань шаҳридан келган мамлакат фуқаролари жойлаштирилишига қарши чиққан.
Қишлоққа кириш ва Ворскла дарёси устидаги кўприк автомобиллар ва шиналар билан тўсилгани, шиналар ҳатто ёқиб юборилаётгани айтилмоқда. Ҳуқуқ тартибот идоралари воқеа жойига зирҳли техника олиб келган.
Изоҳ (0)