Канаданинг Монреаль шаҳри яқинида қарийб 100 га яқин автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 60 дан ортиқ одам жароҳат олди, деб хабар беради CBC телеканали.
Квебек транспорт вазири Франсуа Боннарделнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлишига қор бўронлари йўлларни кўришни чеклаб қўйгани сабаб бўлган. Тўққиз киши жиддий жароҳат олган, яна 60 кишининг жароҳати енгил эканлиги айтилмоқда.
Шоссенинг икки йўналиши бўйича ҳаракат тўхтатилган. Йўлнинг 10 километри 20 февраль тонгига қадар ёпиб қўйилган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки 10 куни ичида юз берган 107 та ЙТҲда 35 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)