Иордания қишлоқ хўжалиги вазирлиги 18 февраль куни чигирткалар галаси ёпирилишига қарши чоралар доирасида фавқулодда ҳолат ўртадан юқори даражага оширилганини эълон қилди. Бу ҳақда Sinxua хабар бермоқда.
Иордания қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Шаҳаҳденинг айтишича, кузатувлар чўл чигирткалари галаси Саудия Арабистонининг Иордания чегарасидан 500 километр узоқликда жойлашган айрим ҳудудларига етганини кўрсатганидан кейин шундай чора кўрилган.
У Иордания Ҳарбий ҳаво кучлари, Божхона департаменти ва бошқа кучларнинг кўмаги билан ҳашаротларга қарши туришга қодир ва тайёр эканини таъкидлаган.
Бундан аввал Африка давлатларида сўнгги 70 йилда ёпирилган энг йирик чигирткалар тўдаси сабаб очарчилик бошланиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)