• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 5 февралнинг асосий хабарлари

    Касалланганлар ва вафот этганлар

    • Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, янги турдаги 2019-nCoV коронавируси билан касалланганлар сони 24 324 кишига етган.
    • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан инфекцияланганлар 20 630 (Хитойда 20 471 киши) кишини ташкил қилиб, 20 дан ортиқ мамлакатда 159 ҳолатда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берди.
    • 490 киши вирус қурбони бўлгани маълум қилинган.
    5 февраль, чоршанба куни, шифокорлар касалликка чалинган яна 3 887 кишини аниқлаган. Қайд қилинишича, 862 нафар бемор тўлиқ даволаниб, шифохонадан қўйиб юборилган бўлса, 3 219 киши оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

    Фото: YouTube

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистон иқтисодиёти яқин келажакда қийин шароитларга дуч келиши мумкин. Бу маълумот Fitch Solutions компаниясининг шарҳида келтирилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг реал ўсиши 5,4 фоизгача пасаяди. Бунинг сабаби ташқи чекловлар, жумладан, Ухандаги коронавируснинг тарқалиши бўлиб, бу Хитойнинг ўсиш истиқболлари учун, айниқса, савдо ва импортга бўлган талаб нуқтаи назаридан жиддий хавф туғдиради. Маълумот учун, Ўзбекистон экспортининг энг катта улуши айнан Хитойга тўғри келади.

    Фото: «China-uz-friendship.com»

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби Хитойдан 2 ва 4 февраль куни олиб келинган 157 нафар ҳамда 251 нафар ўзбекистонлик тўғрисида маълумот бериб, Пекиндан қайтганларда коронавирус аниқланмаганини маълум қилди.

    Фото: «RSES.uz»

    5 февраль, чоршанба куни, Хитойнинг мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган Ухань шаҳридан яна 84 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 84 нафар ўзбекистонлик орасида 5 нафар Қозоғистон фуқароси ҳам борлигини маълум қилди. «Қозоғистон томонининг илтимосига кўра, бугун тунда Хитойнинг Ухань шаҳридан Россия ва Ўзбекистоннинг махсус бортларида 8 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилинди. Беш нафар фуқаро Тошкент шаҳрида икки ҳафта давомида шифокорлар назорати остида бўлишади, қолган учаласи Тюмень шаҳрида бўлишади», — дейилади хабарда.

    Ўзбекистонликлар коронавирусдан қандай ҳимояланмоқда? Тошкент кўчаларида ёш-у қарининг ниқоб тақиб юрганини кўриш мумкин. «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман ўзбекистонликларнинг коронавирус билан курашаётгани акс этган фотожамланма тайёрлади.

    Фото: «Дарё»

    Жаҳондаги вазият

    Хитойда мисга нисбатан талабнинг қисқариб бораётгани сабаб дунё бозоридаги мис нархи охирги 13 кун давомида пастлаб бормоқда. 4 февраль, сешанба куни, Brent туридаги нефть нархи 13 ой мобайнидаги энг паст кўрсаткичга тушиб, бир баррель нархи Лондоннинг ICE биржасида 54,7 АҚШ долларигача пасайгани, нарх тушишига эса коронавирус сабаб бўлгани хабар қилинганди.

    Янцзи дарёси яқинидаги Уханга олиб борувчи туннел

    Янцзи дарёси яқинидаги Уханга олиб борувчи туннел
    Фото: Reuters

    Moody’s халқаро рейтинг агентлиги экспертлари Хитой ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган кескин чоралар спиртли ичимликлар савдосининг қисқаришига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.  Экспертлар аҳолиси кўп миллионли шаҳарларнинг карантин учун ёпилиши, Хитойга келадиган сайёҳлар ва чет давлатларига борадиган хитойликларнинг камайиши, авиарейслар бекор қилиниши спиртли маҳсулотларга бўлган талабга салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда.

    Россельхозбанк соҳавий экспертиза маркази мутахассисларига кўра, Хитойда коронавируснинг тарқалиши Россияда саримсоқнинг тақчил бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Маълумотларга кўра, эпидемия туфайли Россия савдо тармоқлари Хитой маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатган.

    Коронавируснинг тарқалиши сабаб Гонконг ва Шанхайдаги кўнгилочар боғлари икки ойга ёпиладиган The Walt Disney Company 175 миллион доллар зарар кўрадиган бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Коронавируснинг тарқалиши фонида КХДР ҳукумати хорижий давлатлар дипломатларига мамлакатга кириш ва чиқишни тақиқлаб қўйди. «Ўзингизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, мамлакатга келган бўлсангиз, Пхеньянга кириш пунктларидаги 15 кунлик карантин тугаганидан кейин рухсат этилади», — дейилади ҳукуматнинг расмий хабарида.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса 2019-nCoV коронавируси тарқалиши пандемия, яъни дунё миқёсидаги кучли эпидемия деб тан оладиган даражага етмаганини билдириб, янги турдаги коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш учун яқин уч ойда 61,5 миллион доллар керак бўлишини маълум қилди.

    Қозоғистон молия вазири Алихан Смаилов мамлакат коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар учун 3,5 миллиард тенге (9,2 миллион доллар) ажратгани ҳақида маълум қилди. Ажратилган маблағлар Хитойдан Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилиш, тиббий ускуналар, тепловизорлар ва бошқа дори-дармонлар сотиб олишга йўналтирилади.

    Хитойлик вирусологлар инфекция қўзғатувчи коронавируснинг генларини ўрганиб, унинг 2003 йилда бутун дунёга тарқалган SARS атипик пневмониясининг «яқин қариндоши» деган хулосага келди. Ухандаги коронавирус ДНКси 17 йил муқаддам 700 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлган оғир ўткир респиратор синдром — SARS’нинг генетик коди билан 80 фоизга ўхшашлиги маълум бўлди. «Коронавируснинг авж олиши ҳайвонлардан одамга юқадиган вируслар жуда хавфли касалликлар келтириб чиқаришини кўрсатиб қўйди», — дейди олимлар.

    Фото: «РИА Новости»

    Хитойда короновирус тарқалаётган пайт Саудия Арабистони ва Вьетнамда юқори патогенли парранда гриппининг тарқалиш ҳолати қайд этилди. Саудияда касалликдан 22,7 минг парранда нобуд бўлган, Вьетнам шимолида, Хитой билан чегара яқинида жойлашган қишлоқда парранда гриппидан 2,2 мингта парранда ўлган. Аввалроқ, Хитойда, коронавирус эпимаркази яқинидаги ҳудудда парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

    Жанубий Кореяда эпидемия билан курашиш бўйича штаб бошлиғи Чон Ин Гённинг сўзларига кўра, коронавирусдан тузалган илк беморга 5 февраль, чоршанба куни, уйига жавоб берилди. Коронавирус билан касалланган ушбу бемор 13 кун деганда тузалди.

    Австриянинг Зальцбург шаҳрида эса коронавирусга чалинганликда гумонланган бемор касалхонадан қочиб кетди. 31 ёшли аёл врачлар уни текшириб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизгандан кейин қочган. Полиция уни уйдан топиб, яна касалхонага келтиргани айтилмоқда.

    Хитой ҳукумати мамлакатда тарқалган коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилмаган бўлса ҳам, ҳукумат Янги йил таътилларини узайтирган, ишлаб чиқариш корхоналарининг аксарияти ёпилган, фуқаролардан кўчиб юрмаслик ва бошқа одамлар билан мулоқотга киришмасликни сўрамоқда. Шаҳарларнинг кўчалари ҳувуллаб қолган. Мазкур ҳавола орқали бўм-бўш кўчаларнинг суратлари жамланмасини кўриш мумкин.

    05.02.2020, 20:51   Изоҳ (0)   171502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ташқи савдо жараёнидаги муаммолар юзасидан йиғилиш ўтказди

    05.02.2020, 19:19

    Ўзбекистонга Ухань шаҳридан 5 нафар қозоғистонлик ҳам эвакуация қилинди

    05.02.2020, 19:03

    Ўзбекистонда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири қабул қиланади

    05.02.2020, 18:48

    Ўзбекистонда 6 февраль куни ҳаво ўзгариб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    05.02.2020, 18:33

    «Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро линияларининг ишончлилиги ҳақидаги шубхаларга муносабат билдирди

    05.02.2020, 18:02

    Ниғматилла Йўлдошев юқори идораларнинг коррупцияга қарши курашишга оид чоралари кутилган натижани бермаётганини маълум қилди

    05.02.2020, 17:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.