• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ташқи савдо жараёнидаги муаммолар юзасидан йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль, чоршанба куни, ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Президент Олий Мажлисга Мурожаатномасида ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида назоратни амалга оширадиган божхона, санитария, карантин, ветеринария ва бошқа идоралар фаолиятини ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлаган эди.

    Таъкидланишича, бу соҳада узоқ йиллардан буён самарали ишлар олиб борилмагани ташқи савдо амалиётларида муайян қийинчликлар туғдирмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» рейтингида «Халқаро савдо» йўналиши бўйича Ўзбекистон 190 та давлат орасида 152-ўринда қайд этилган.

    Йиғилишда мазкур рейтингда мамлакат позициясини яхшилаш, жаҳон тажрибаси асосида назорат идораларининг ишини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Маълумки, кўплаб давлатларда юклар чегарага етиб келмасидан олдин улар ҳақида ахборот берилиб, юкнинг тез чиқиб кетиши таъминланади. Ўзбекистонда эса ўтган йили 416 мингта декларациядан атиги 344 таси юк чегарага келгунча расмийлаштирилган. Юк тўғрисида олдиндан маълумот бериш автомобиль транспортида 98 фоизни ташкил этса, темир йўлда умуман йўлга қўйилмаган, дейилади хабарда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис назоратни чегарада эмас, балки юклар кириб келишидан олдин ёки мамлакат ичкарисида эркин муомалага чиқарилгандан кейин амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

    Бугунги кунда 1836 та турдаги товар бир вақтда учта идора томонидан текширилиши, оқибатда импорт-экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ҳафталаб чўзилаётгани танқид қилинди.

    Божхона, ветеринария, карантин, санитария, стандарт, экология идоралари иш услубини ўзгартириши, уларнинг асосий вазифаси маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Товарларнинг божхона қийматини тезкор аниқлаш имконияти бўлмаганда, тадбиркор тўлов қилиб ўша заҳоти маҳсулотини олиб кетадиган, бунга аниқлик киритилганидан кейин фарқни тўлайдиган тизим жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда янги Божхона кодексини ишлаб чиқиш, божхона органлари ташкилий тузилмаси ва маъмурчилигини такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари экин майдонларига чиқиб, хорижий мамлакатларнинг кимёвий ва биологик воситаларни қўллаш бўйича талабларини деҳқонларга тушунтирадиган, амалий кўмак берадиган тузилмага айланиши кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент рақамли технологияларни жорий қилиб, инсон омилини максимал қисқартириш орқали коррупция ва ноқонуний товар айланмасига барҳам бериш зарурлигини таъкидлади.

    Импорт маҳсулотларининг чегарадан то якуний истеъмолчигача бўлган ҳаракати божхона ва солиқ идоралари томонидан ягона электрон тизим орқали назорат қилиниши керак. Мисол учун, божхона декларациясини электрон ҳисоб-фактура ва онлайн назорат кассасига боғлаш орқали бу масалани ҳал этиш мумкин, дейилади хабарда.

    Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга рухсатнома ва лаборатория текширувлари ҳужжатларини тўлиқ рақамлаштириш, автоматлаштирилган «риск-анализ» тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Йиғилишда юкларни чегара пунктларидан ўтказиш вақтини қисқартириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

    Қайд этилишича, сўнгги 3 йилда қўшни давлатлар билан чегара орқали ўтган кишилар сони 2 бараварга, транспорт воситалари сони қарийб 3 бараварга ошган. Лекин ҳозирги инфратузилма бундай талабга тўла жавоб бермайди.

    Айрим ветеринария ва карантин пунктларида зарур жиҳозлар йўқ. Чегарадаги санитария ва эпидемиология хизмати ҳам ташқи хавфларга тайёр эмас.

    Юклар оқимини тақсимлаш ишлари оқилона ташкил этилмаган. Божхона хизматида постларни масофадан назорат қилиш тизими — Ситуацион марказ йўқлиги оқибатида постларда тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Бу тадбиркорлар учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам ортиқча харажат келтириб чиқармоқда.

    Шу боис мутасаддиларга чегара постларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, жорий йил 1 октябрга қадар Ситуацион марказни ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, чегарадош давлатлар билан юкларни «бир бекатда текшириш» тизимини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

    Ташқи савдо назорати идоралари чет эллардаги ҳамкасблари билан яқиндан ишлаб, тажриба алмашиши, уларнинг текширув-синов лабораторияларини Ўзбекистонда ташкил этиб, товарларни хорижий талабларга мос рухсатномалар билан жўнатишни йўлга қўйиши кераклиги таъкидланди.

    Ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини соддалаштириш учун миллий қонунчиликни божхона, санитария-эпидемиология, транспорт, стандарт, ветеринария, карантин йўналишидаги халқаро келишувларга уйғунлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Божхона институтида ўқитиш жараёни замон талабига жавоб бермаслиги қайд этилиб, унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, ветеринария ва карантин ходимларини халқаро андозалар асосида қайта тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди. Халқаро божхона ташкилоти билан эришилган келишувга мувофиқ кадрлар салоҳиятини ошириш борасидаги ишларга тўхталиб ўтилди.

    05.02.2020, 19:19   Изоҳ (0)   21385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга Ухань шаҳридан 5 нафар қозоғистонлик ҳам эвакуация қилинди

    05.02.2020, 19:03

    Ўзбекистонда «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири қабул қиланади

    05.02.2020, 18:48

    Ўзбекистонда 6 февраль куни ҳаво ўзгариб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    05.02.2020, 18:33

    «Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метро линияларининг ишончлилиги ҳақидаги шубхаларга муносабат билдирди

    05.02.2020, 18:02

    Ниғматилла Йўлдошев юқори идораларнинг коррупцияга қарши курашишга оид чоралари кутилган натижани бермаётганини маълум қилди

    05.02.2020, 17:47

    Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди

    05.02.2020, 17:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Gentraни зинадан тушириб ҳайдаган йигитга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:40

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг бор-йўғи 5 фоизи қайта ишланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:30

    Бельгия қуролланиш ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуришга 7,3 млрд евро сарфлайди 

    Дунё | 14 август, 20:30

    Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонликлар АҚШ ва Туркиядан топилди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:20

    Euronews Чуст пичоқлари ҳақидаги лавҳани тасвирга олди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:10

    Тошкентда йўл таъмирчиларига хавфсиз шароит яратилмагани бўйича текширув бошланди

    Ўзбекистон | 14 август, 20:01

    Нега Керем Бюрсин ва Ҳанде Эрчел энди ҳеч қачон бирга суратга тушмайди ва бунга ким айбдор?

    Кино | 14 август, 19:55

    Европанинг бешта мамлакати ўрмон ёнғинларига қарши курашда Европа Иттифоқидан ёрдам сўради

    Дунё | 14 август, 19:45

    Россияда шифокорлар бошига 12 сантиметрли мих кирган беморни ҳаётини сақлаб қолишди

    Дунё | 14 август, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.