Ўзбекистон ва Ҳиндистон умумий суммаси 3 миллиард доллар атрофида бўлган 50 та инвестиция лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувларга эришди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Мазкур келишувларга Деҳлида 28 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳинд-ўзбек бизнес-форуми давомида эришилди.
Шунингдек, бизнес-форум доирасида Савдо-саноат палатаси ва Ҳинд саноати конфедерацияси ўртасида Ҳиндистон ва Ўзбекистон ишбилармонлик кенгашини тузиш тўғрисида келишувга ҳам эришилди.
29 сентябрь куни Ўзбекистон миллий кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ердага стендларда мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, мева-сабзавот ва кондитер маҳсулотлари ўрин олган.
Изоҳ (0)