Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида 29 сентябрь, шанба куни ерости силкинишлари сезилди. Зилзила эпицентри Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида (Тошкентдан 282 километр ғарбда) бўлган.
«Газета.uz»нинг Ўзбекистон ФВВ Республика сейсмопрогностик мониторинг марказига асосланиб хабар беришича, эпицентрда зилзила магнитудаси 4 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи 34 километр чуқурликда бўлган.
Ерости силкинишларининг кучи Навоий шаҳрида (эпицентрдан 69 км узоқликда) 3 балл бўлиб, Самарқанд (120 км), Бухоро (156 км) ва Жиззахда (158 км) 2 балл бўлиб сезилган.
Изоҳ (0)