Термиз шаҳридаги «Сурхон-нашр» нашриёти «Сурхондарё муаллимлари» номли адабий-оммабоп китобни кўп нусхада чоп этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Китобда мустақиллик йилларида воҳада таълим-тарбия соҳасини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшган ва давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган 130 дан ортиқ устознинг ибратли, сермазмун меҳнат фаолияти, бой иш тажрибаси, таълим-тарбия жараёнида қўллаган ўзига хос услуби кенг ёритилган.
Китоб вилоятда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этиладиган тадбир иштирокчиларига байрам совғаси сифатида туҳфа қилинади.
Изоҳ (0)