Хитой илк бор Тошкент халқаро туризм ярмаркасида иштирок этади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.
Тадбирда Марказий Осиё бўйича минтақавий вакил тақдимот билан қатнашади, ваколатхона стенди эса 200 квадрат метр майдонни эгаллайди.
«Ўзекспомарказ»да 3—5 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган кўргазмада Хитойнинг иштирок этиши анжуман туризм соҳасида тажриба алмашиш майдонига айланиб бораётгани ва Ўзбекистонга қизиқиш ортаётганидан далолат беради.
Маълумот учун, бугунги кунгача Хитойнинг 3200 нафардан ортиқ фуқароси Ўзбекистонга кириш электрон визаларини қўлга киритди. Бу берилган жами электрон визаларнинг деярли чорак қисмини ташкил этади.
Изоҳ (0)