Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатлар абитуриентлар томонидан синов тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Бунинг учун паспорт ва ўрта ёки ўрта махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига топширилади. Ҳужжатнинг асл нусхаси эгасига қайтарилади.
Бу вақт ва йўл харажатлари, турар жой билан боғлиқ ташвишларга барҳам беради.
Маълумот учун, 15 июндан бугунги кунгача Тошкент давлат юридик университетига 5 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган.
Изоҳ (0)