Жорий йил 21 май куни Чилонзор туманида яшовчи Тошкент давлат педагогика университетининг талабаси З.С. интернет тармоғи орқали Украинада яшовчи номаълум шахс билан танишади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Талаба Chevrolet Epica русумли автомобиль харид қилиш учун Яккасарой туманида жойлашган банк орқали ўзининг номига Ирландияга Money Gram тизимидан 4000 доллар миқдоридаги пул юборади. Пул ўтказмаси квитанциясининг нусхасини эса интернет тармоғи орқали номаълум шахсга жўнатади.
Шундан сўнг мазкур шахс машинани тақдим этмай, алоқага чиқишни тўхтатади. 22 май куни эса З.С. Ўзбекистон ҳудудидан чиқмаган бўлсада, юборган пулларининг ҳаммаси Ирландия ҳудудида ечиб олинганлиги маълум бўлади.
Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Изоҳ (0)