Қўқон шаҳрида яшовчи Д.А. отаси И.А.нинг уйида турмуш ўртоғи билан «сан-ман»га борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У ўзаро жанжал туфайли турмуш ўртоғи Н.А. танасининг турли жойларига пичоқ урди. Сўнг ўзининг бўйнига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида Н.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Д.А. эса касалхонага ётқизилди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)