Бухоро вилоятинин Ромитан туманида 8 июль куни рўй берган ЙТҲ оқибатида қорақалпоғистонлик ака-ука ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тўрткўл туманида яшаган Б.Ж. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинасини «Бухоро—Хоразм» автомобиль йўлининг 409-километрида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Х.А. бошқарувидаги ДАФ юк машинасининг тиркамасига урилиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди.
Келиб чиққан ёнғинда Isuzu юк автомашинасининг салони тўлиқ ёниб, ҳайдовчи Б.Ж. ва йўловчи — укаси Ғ.Ж. воқеа жойида ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)