Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Кармана туманидаги «Металлург» сиҳатгоҳида вилоятнинг олис туманлари аҳолиси учун 15 та «УАЗ» русумли тез тиббий ёрдам машинасини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Янги тез тиббий ёрдам автомобиллари барча керакли буюм ва жиҳозлар билан таъминланган. Бу тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Чекка туманлардаги асосий муаммолардан бири йўл муаммоси ҳисобланади. Айрим овулларга йилнинг баъзи мавсумларида етиб боришнинг иложи бўлмайди. Айниқса, бу тез тиббий ёрдамнинг ўз вақтида кўрсатилишига халақит беради. Шуни инобатга олиб, махсус ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати иш кўламини ошириш мақсадида вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларидаги қишлоқ врачлик пунктларига узоқ масофага чидамли «УАЗ» русумли тез тиббий ёрдам автомобиллари берилди.
Изоҳ (0)