• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий матбуот марказида ҳарбийларнинг фарзандларига ажратилаётган квоталар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди

    10 июль куни Мудофаа вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзолари учун янги имтиёзлар» мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда Мудофаа вазирининг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икромов, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи мутахассислари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги 3726-сон қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республика олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча имконият яратилди. Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган ва тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаларига эга бўлган хизматдаги офицерлар, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскраларнинг фарзандларига республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши учун квота ажратилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Бундан ташқари, олий ҳарбий таълим муассасаларига курсантларнинг умумий қабул сонидан бакалавриятга қабул қилишнинг беш фоизли квотаси ажратилади (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари). Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда жойлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тет синовлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққанда ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.

    Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнига кўра, жорий йилда ушбу грант квотасининг миқдори 888 тани ташкил этади. Ундан 44 фоизи (390 та ўрин) Мудофаа вазирлигига, 10 фоизи (89 ўрин) Ички ишлар вазирлигига, 3 фоизи (27 ўрин) Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, 30 фоиз Давлат хавфсизлик хизматига (266 ўрин),1 фоизи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (9 ўрин), 10 фоизи Миллий гвардияга (89 ўрин), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хавфсизлик хизматига 2 фоиз (18 ўрин) квота ажратилган.

    Анжуманда ушбу тавсияномаларни беришда ҳамда уларнинг олий таълим муассасалари томонидан қабул қилинишида юзага келаётган турли тушунмовчиликлар, номзодлар томонидан квота масаласида кўплаб берилаётган саволлар муҳокама қилинди, уларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қўллашга келишиб олинди.

    «Ҳарбийларнинг ҳаёти мунтазам равишда турли вилоятларга кўчиб юришдан иборат. Бу эса ўз навбатида уларнинг фарзандларини янги муҳитга мослашишига, психикасига ва албатта, мактабдаги ўқишига таъсир кўрсатади. Уларнинг келажакда олий таълим муассасига ўқишга киришида қийинчилик туғдиради. Ушбу имтиёз айнан шу каби муаммоларнинг олдини олиш мақасадида берилмоқда. Квоталар биринчи маротаба ажратилаётгани сабаб айрим муаммолар юзага келмоқда. Шунинг учун ягона йўналишга келиб олишимиз керак. Керак бўлса бу борада қўшма қарор ишлаб чиқамиз», — деди анжуманда полковник Азизбек Икрамов.

    Тавсияномалар фақат бир маротаба берилади — агарда биринчи йилда ўқишга кира олмаса, ундан яна икки йил фойдаланиши мумкин. Тавсиянома асосида ўқишга кирган талаба қандайдир сабабга кўра, ўқишдан четлатилса, иккинчи бор тавсияномадан фойдалана олмайди.

    10.07.2018, 22:07   Изоҳ (0)   16949
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқонлик эркак аввал аёлини, сўнг ўзини пичоқлади

    10.07.2018, 21:06

    Бухородаги ЙТҲда қорақалпоғистонлик ака-ука ҳалок бўлди

    10.07.2018, 20:55

    Жанубий Корея Технопарклар ассоциацияси раиси Наманганга келди. Унга Йоннам университетида дарс бераётган наманганлик профессор ҳамроҳлик қилди

    10.07.2018, 20:33

    Инновация вазирлиги Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни йўлга қўяди

    10.07.2018, 19:27

    Тошкентда металлни қайта ишловчи янги завод очилади

    10.07.2018, 19:02

    Ўзбекистонлик ихтирочи аёллар Жанубий Кореядаги халқаро кўргазмада мукофотларни қўлга киритди

    10.07.2018, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.