Ўзбекистонда янги мавсумда қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 700 сўм ҳақ тўланиши мумкин. Бу Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисид»ги ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Унга кўра, жорий йили қўлда терилган 1 килограмм пахта учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда 700 сўм, иккинчи босқичда 800 сўм этиб белгилаш таклиф қилинган.
Шунингдек, машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифи ҳам ўртага ташланган.
2017 йилда қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақи биринчи босқичда 450 сўмни (кейинчалик 500 ва 700 сўмгача оширилган) ташкил қилган. Шунингдек, машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан хизмат ҳақи тўланганди.
Изоҳ (0)