Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи йўлларда радарлар ёрдамида кунига 100-150 та ҳуқуқбузарлик аниқланмоқда. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Зарафшон».
Мазкур махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловларни қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисида, маъмурий ҳуқуқубузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз, транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб, фото тасвир илова қилинган ҳолда, яшаш манзилларига юборилади.
Бундан кўзланган мақсад вилоят ҳудудида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг сонини камайтириш, ҳайдовчиларнинг хушёрлигини ошириш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат.
Изоҳ (0)