Корея Республикаси президентининг махсус элчиси бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси самолёти 5 март, душанба куни Сеулдан Пхеньянга жўнаб кетди, деб ёзади «ТАСС».
Ўн кишилик делегацияга Корея Республикаси президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ён раҳбарлик қилган. Делегация таркибига, шунингдек, Миллий разведка хизмати директори Со Хун, бирлашув вазири ўринбосари Чхон Хэ Сон кирди. Улар КХДРда икки кун бўлади.
Пхеньянга ташриф чоғида делегация КХДР раҳбарияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади, Корея ярим оролида тинчликни мустаҳкамлаш ва Кореялараро алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилади.
КХДРга етиб боргач, делегация шимолий кореялик ҳамкасблари билан тантанали тушликда қатнашишни режалаштирмоқда. Унда Ким Чен Ин қатнашишига умид қилишмоқда. Агар шундай учрашув амалга ошса, махсус элчи унга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг хатини топширади.
Делегация ватанига қайтгач, Пхеньянга ташриф натижалари билан таништириш учун АҚШга боришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)