• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда ўз вақтида қайтарилмаган кредитлар миқдори маълум қилинди

    Республикада муаммоли кредитлар миқдори бир йил ичида 2,6 трлн сўмга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган статистикада келтирилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредилар (NPL) 23,52 трлн сўмга етди (2024 йил мос даврида 20,93 трлн сўм бўлган). Бу миқдор мамлакатда жами ажратилган қарзларнинг (567,7 трлн сўм) 4,1 фоизига тенг.

    Қайтарилмаётган кредитларнинг катта қисми (15,76 трлн сўм) давлат улуши мавжуд банклар томонидан берилган. Ўзмиллийбанк доимгидан ажратган қарзларини ундира олмаётган давлат банклари орасида етакчи — 3,2 трлн сўм (1 йил аввал 3,7 трлн сўм). Кейинги ўринни Агробанк банд этган — 2,96 трлн сўм. Мазкур банкда бир йил олдинги муаммоли кредитлар 2 трлн сўм бўлган. Бунда қайтарилмаган қарзлар миқдори йиллик 900 млрд сўмдан кўпроқ ўсган. Ўзсаноатқурилишбанкда ҳам муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолмоқда (2,57 трлн сўм).

    Ўтган ой бошида Бизнесни ривожлантириш банки қайтарилмаган кредитлар миқдори 1,85 трлн сўмни ташкил этган. Мазкур банк бир йил давомида муаммоли қарзларни кескин қисқартиришга эришган. Яъни 2024 йил июнда қайтарилмаётган қарзлар улуши 2,84 трлн сўм бўлган.

    Ўз навбатида Асака банк (1,92 трлн сўм), Халқ банки (1,2 трлн сўм) ва Микрокредитбанк (1,27) қайтариб ололмаётгани қарзлари ҳам 1 трлн сўмдан кўп.

    Хусусий банклар орасида қайтарилмаган кредитларнинг энг кўп миқдори Ипотека банкда — 3,35 трлн сўм (2024 йил 1 июнда 2,36 трлн сўм). Банк 2022 йил 12 декабрда 75 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилган. У сотилишидан олдин муддати ўтган кредитлар миқдори 873 млрд сўм бўлган. Хусусийлаштрилгандан кейин бир йил ўтиб, бу миқдор 1,9 трлн сўмга етган. Якуний рақамлар эса муддати ўтган кредитлар миқдори ўсиш суръати жадал тус олганидан далолат беради.

    Давлатга қарашли бўлмаган банклар ичида Капитал банкнинг муаммоли қарзлари (1,8 трлн сўм) улуши ҳам нисбатан юқори.

    Муаммоли кредит (NPL) термини тўлов муддати 90 кундан ўтган ва қайтарилмаётган кредит қарздорлигига нисбатан ишлатилади. Сўнги тўрт йилда Ўзбекистонда мазкур турдаги қарздорлик улуши сезиларли ўсиб бормоқда. Масалан, 2020 йил якунида мамлакатда муаммоли кредитлар жами 5,8 трлн сўм бўлган. 2021 йил охирига келиб, бу миқдор деярли уч баробарга — 17 трлн сўмгача ошган. Кейинги ўсиш тўлқини 2024 йилга тўғри келган. Ўтган йил 1 январда муддати ўтган кредитлар 16,6 трлн сўм эди. Бир ой ичида мазкур кўрсаткич 20 тлрн сўмгача чиққан, май ойи аввалида эса 23,3 трлн сўмгача ўсган.

    Жорий йил январда Марказий банк масъуллари муаммоли кредитларнинг 25 фоизи жисмоний, 85 фоизи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли эканини айтган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, давлат дастурлари учун берилган кредитлардан қайтарилмаётган қисми ҳам сезиларли юқори. Масалан, 2024 йил якунидаги умумий 21,2 тлрн сўмлик муаммоли кредитларнинг 1,3 трлн сўми “Оилавий тадбиркорлик” дастурига тегишли. Яъни дастурга йўналтирилган кредитларнинг 8 фоизи муаммога айланган.

    Яқинда Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсиялар берди. Таҳлилда қайд этилишича, мамлакатда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда.

    “Давлат банклари фойдасиз фаолият олиб бормоқда. Чунки улар кредитларни бозор ставкаларидан паст нархда, ҳукумат кафолатлари билан ‘устувор’ йўналишларга йўналтирмоқда. Бу эса кредит сифати пасайишига, муаммоли кредитлар ошишига ва капитал етарлилигининг камайишига олиб келмоқда. Натижада давлат ўз банкларини ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача бўлган миқдорда субсидия (капитал қуйиш) билан қўллаб-қувватламоқда”, дея ёзилган таҳлилда.

    Шу билна бирга, давлат банклари фақат тижорат мақсадларига хизмат қилиши кераклиги бот-бот такрорланган. Ижтимоий вазифаларни бажариш эса корпоратив режада алоҳида кўрсатилиши, бюджетдан тўлиқ ва очиқ молиялаштирилиши лозимлиги билдирилган.

    14 июл, 17:50   Изоҳ (0)   1978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қайтарилмаган кредитлар#муаммоли кредитлар#Марказий банк#NPL#банклар#қарз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дон етиштириш режасини давлат томонидан белгилаш амалиёти тўлиқ бекор қилинади

    07.03.2020, 18:15

    Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик учун кредитлар: мақбулллик шартлари, олиш тартиби ва миқдори

    17.08.2022, 20:54

    Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олишга аризалар қабули бошланди: шартлар, талаблар ва батафсил маълумот

    20.01.2023, 14:45

    “Тадбиркорларнинг бирорта мурожаати эътиборсиз қолмайди” — бизнес-омбудсман

    26.08.2023, 21:01

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

    28.05.2024, 16:25

    Қайтарилмаётган триллионлар: Ўзбекистонда кредитлар қандай қилиб муаммога айланмоқда? 

    10 феврал, 18:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.