Йўлтанламас ҳайдовчиси Исроилнинг Акко шаҳрида икки ҳарбий ва бир полициячини уриб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, эркак аввал маҳаллий бозор яқинида полициячини уриб юборган. Шундан сўнг ҳаракатини давом эттириб, темир йўл бекати олдида икки ҳарбий устига бостириб боради.
Яраланган полициячи ҳайдовчига қарата ўқ узгани ва уни ўлдиргани билдирилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари эркак бу ишга қасддан қўл урган деб ҳисобламоқда. Жабрдийдалар касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)