Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент ахборот хизмати хабар бермоқда.
-8rWZgsoU.avif)
Абдулазиз Комилов президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилиб, президент ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Сардор Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Русланбек Давлетов президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ғофуржон Мирзаев президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Равшан Ғуломов президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимидан бўшатилди.
Мансурбек Оллоёров президентнинг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президент маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)