Россия либерал-демократик партиясидан мамлакат президентлигига номзод Владимир Жириновский «Биринчи канал»даги телемунозаралар чоғида сайловчиларга татар тилида мурожаат қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Бизда турк тилли халқлар бор, улар учун президентнинг нафақат рус, балки татар, бошқирд ва бошқа тилларда ҳам гапириши қизиқ бўлса керак», — деди либерал-демократлар етакчиси.
Шундан кейин у татар тилида гапириб, турк тилли халқлардан унга овоз беришни сўради.
Шу билан бирга, Жириновский мактабда маҳаллий тилларни ўрганишни ихтиёрий қилиш мумкинлигини таъкидлади. «Россия фуқароси икки-учта давлат тилини ўрганишга мажбур эмас. Мен ҳатто чет тилларни ҳам мажбурий бўлмаган фан қилиб қўйган бўлардим», — дея аниқлик киритди у.
Изоҳ (0)