Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияси қоидаларини эътиборсиз қолдирди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган баёнотда айтилади, деб ёзади «Ведомости». Ҳужжат муаллифлари Шарқий Гутадаги тинч аҳоли вакилларининг ўлими учун жавобгарликни Москванинг зиммасига юкламоқда.
«БМТ Хавфсизлик кенгашининг бутун Сурияда жанговар ҳаракатларни 30 кунга тўхтатишни талаб қилувчи 2401-резолюцияси қабул қилинишини ортга суришга қаратилган бир нечта уринишлардан кейин, Россия унинг шартларини эътиборсиз қолдириб, аксилтеррорчилик операциялари деган сохта баҳона остида бегуноҳ фуқароларни ўлдиришда давом этди», — дейилади баёнотда.
Вашингтон Сурия президенти Башар Асад режимидан ҳамда унинг Москва ва Теҳрондаги иттифоқдошларидан Шарқий Гутадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, 400 мингга яқин аҳоли эҳтиёжманд бўлган гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказиб беришга имкон беришни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)