Улуғбек Суннатов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Улуғбек Суннатов 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Суннатовга қадар Тошкент вилояти прокурори лавозимида Жамшид Файзиев ишлаган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Рашид Раҳматов тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Рашид Раҳматовга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ҳозирда бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган Эркабой Тожиев ишлаб келган.
Изоҳ (0)