Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Янги ҳаёт» массивида янгидан бунёд этилган мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
316 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида «Анварбек» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан уч миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
Таълим муассасасининг синф хоналари ва лаборатория хоналари замонавий ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар билан таъминланди. 1,5 минг китоб фондига эга кутубхона, 120 ўринли фаоллар залида барча шароит яратилган. Шунингдек, мактабда замонавий спорт зали ҳам бунёд этилди.
Изоҳ (0)