Тошкент тумани Келес шаҳрида 18 ёшли ўсмир томонидан қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
17 сентябрь куни тунги вақтда туманда яшовчи Зеблин Андрей Сергеевич (1999 йили туғилган) тумандаги уйлардан бирига дераза орқали кириб, пичоқ билан қуролланган ҳолда мазкур уйда яшовчи ухлаб ётган фуқароларга ҳужум қилган.
Етказилган кўплаб жароҳатлар оқибатида бир аёл киши ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи жиноят вақтида уйғониб, тажовузкорни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у ҳам оғир тан жароҳатлари олган. Айни пайтда эркак шифохонага жойлаштирилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида А. Зеблин ушланди.
Ҳозирги вақтда жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасдддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)