18 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Оҳангаронда рўй берган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди. Гулистон – Ангрен автомобиль йўлининг 159 километрида Nexia автомашинаси юк машинаси билан тўқнашган.
2. Остонада қурилаётган объектнинг девори қулаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ушбу ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
3. Шавкат Мирзиёев АҚШга жўнаб кетди. У БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.
4. Фото: Ўзбекистоннинг роҳинжа қочқинлари учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами Даккага етказилди. Ўзбекистон вакиллари ушбу зарур маҳсулотлар ва инсонпарварлик ёрдамини 18 сентябрь, душанба куни соат 11.00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширди.
5. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,65 сўмга тушди. Долларнинг курси кетма-кет иккинчи ҳафта пасайди.
Изоҳ (0)