Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил 19 сентябрдан кучга кирадиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 14,65 сўмга пасайди ва эндиликда 1 АҚШ доллари 8077,48 сўмни ташкил этмоқда. Қайд этиш жоизки, доллар курси кетма-кет иккинчи ҳафта пасаймоқда.
1 евро ўтган ҳафта билан таққослаганда 72,52 сўмга пасайиб, 9646,13 сўмга етди. 1 Россия рубли 99 тийинга пасайиб, 140,22 сўмни ташкил этмоқда.
Хорижий валюталарнинг 19 сентябрдан бошлаб сўмга нисбатан қиймати қуйидаги расмда келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун ҳар душанба хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилайди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)