Ўзбекистоннинг Мьянмадан қочиб ўтган роҳинжалар учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами юки 18 сентябрь, душанба куни Даккадаги Бангладеш Қизил ярим ой жамияти бош офисига етказилди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жамият вакилларига кўра, Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдами Бангладеш ҳудудидаги қочқин роҳинжалар эҳтиёжини қондириш учун хориж давлатларидан олинган гуманитар юклар орасида энг йирикларидан бири бўлди. Уни қабул қилиб олиш маросимида жамият раҳбарияти, Бангладеш ТИВ ва ФВВ, нодавлат ташкилотлари, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳозир бўлди.
Бангладеш Қизил ярим ой жамияти президенти Ҳафиз Аҳмед Мажумдер қочоқларга ўз вақтида ва тантилик билан кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон байроғи ва «Ўзбекистон Республикасидан инсонпарварлик ёрдами» баннерлари билан безатилган юк машиналари колоннаси Бангладеш ва Мьянма чегарасидаги қочоқлар лагерига йўл олди.
Изоҳ (0)