Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлими томонидан ҳудудда фаолият кўрсатаётган «Қурбонов Қосим» фермер хўжалигининг электр энергиядан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, фермер хўжалиги электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 58 миллион сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланиб ҳужжатлаштирилган, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Йиллар давомида ўзига тегишли товуқчилик фермасини ишлатиш учун электр энергиядан ўғринча фойдаланган фермер хўжалиги иш юритувчиси Азиз Қурбонов сири очилгач, етказилган зарарни қоплашдан бош тортиб, «ёпиқлик қозонни очмаслик» учун МИБ ходимига пора таклиф қилган.
У жорий йилнинг 13 сентябрь куни 1200 АҚШ доллари миқдорида пора бераётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Изоҳ (0)