Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги Сариорқа туманида қурилаётган объект девори қулаши оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Остона ҳокимияти сайтига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.
Ҳодисани ўрганиш билан махсус ташкил этилган тезкор тергов гуруҳи шуғулланмоқда.
Объект буюртмачиси, бош пудратчи ва қурилиш участкаси бошлиғи Остона ички ишлар департаментига сўроқ учун олиб кетилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганларни излаш учун 15 нафар қутқарувчи, махсус техника ва асбоб-ускуналар жалб этилган.
Изоҳ (0)