Тўфондан қочиб уйини тарк этган америкалик Брайан Фостер қайтиб келиб, меҳмонхонасидаги стол остида кутилмаган меҳмонни топиб олди. Бу ҳақда ForumDaily хабар бермоқда.
Техас штатида авж олган «Харви» тўфони оқибатида минглаб одамлар уйларини тарк этган эди Фостер ўшалардан бири эди.
Тўфон тиниб, уйга қайтгач, Фостер Хамбл шаҳридаги хусусий мулки қай даражада зарар кўрганини текширувдан ўтказди. Кутилмаганда у стол остида 3 метрлик аллигатор борлигини пайқаб қолди.
Фостер полициячилар ҳамда ёввойи табиатни ҳимоя қилиш хизмати вакилларини ёрдамга чақирди.
Улар жониворни тутиб олиб, пикапга солиб олиб кетди.
https://twitter.com/13ProducerChris/status/903658180219207683
Хабарномада сўнгида таъкидланишича, аллигатор табиий яшаш муҳитига қайтарилган.
Изоҳ (0)