Францияда 1979 йилда ўғирлаб кетилган Peugeot 104 автомобили мамлакат шимоли-шарқидан топилди. Бу ҳақда Ouest France’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, қурғоқчилик сабаб Шалон-ан-Шампань шаҳри яқинидаги ҳовуз сувининг сатҳи кескин тушиб кетиб, сув остидаги темир-терсак кўриниб қолган. Ҳодиса жойига жандармерия ходимлари ва ғаввослар етиб келган.
Жандармерия ўзининг Facebook’даги саҳифасида 1988 йилдан бери ишлаб чиқарилмайдиган машинанинг топилгани ҳақида хабар ва сурат жойлаштирган. Расмийлар ушбу топилган автомобиль ҳамон рўйхатда эканлигини, машина ҳувуздан ўнлаб километр нарида жойлашган Реймс шаҳрида яшовчи фуқародан ўғирлаб кетилганини аниқлади.
Жандармерия ўғирланган автомобилни қайтариш мақсадида машина эгасининг оиласи билан боғланган.
Изоҳ (0)