Германиянинг Дуйсбург шаҳрида қумдан қурилган қаср Гиннеснинг рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Қасрнинг баландлиги 16,68 метр (бу беш қаватли уйнинг баландлиги билан тенг) бўлиб, уни қуришда 3,5 минг тонна қумдан фойдаланилди.
Аввалроқ, Гиннеснинг рекордлари китоби вакили Жек Брокбэнк дунёдаги энг катта қум-қасрни рўйхатдан ўтказганини маълум қилганди. Бундан олдин рекордлар китобига кирган қум-қасрнинг баландлиги 14,84 метрга тенг эди.
Дуйсбургдаги ушбу қум-қаср камида 24 сентябрга қадар туриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)