Австралияда 2017 йил қиши 100 йилдан ортиқ вақт мобайнидаги энг ҳароратлиси бўлди. Бу ҳақда маҳаллий метеорология маркази маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Қишнинг 3 ойидаги ўртача максимал ҳарорат 1910 йилдан бери энг юқори бўлгани қайд этилди. Ҳарорат ўртача 23,7 даражага тенг бўлди, бу ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан 2 даражага кўп.
Метеорологларга кўра, мамлакатда энг иссиқ қишки кун 24 августга тўғри келди: шу куни ҳаво 39,6 даражагача қизиди. Энг совуқ кун эса 27 августда қайд этилди ва – 5,4 даражани ташкил этди.
Маълумот учун, Австралияда қиш июнь, июль ва август ойларига тўғри келади.
Изоҳ (0)