Техасга «Харви» тўфони ёпирилганда суткалаб ишлаган метеоролог Жефф Линднер таътилга чиқиши учун 500 дан ортиқ одам тўплаган 17 минг долларни олишдан бош тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Жефф Линднерга таътил сотиб олайлик» кампанияси ташкилотчилари метеоролог ҳафта мобайнидаги зўриқишдан сўнг муносиб дам олишга лойиқ, деб ҳисоблади. Гарчи аслида 4 минг доллар тўплаш мўлжалланган бўлса ҳам, бир кунда жами 529 киши 17 минг доллар йиғиб берди.
Линднер давлат хизматчиси бўлгани ва 100 доллардан ошиқ суммадаги совғаларни олиш ман этилгани сабабли тўпланган маблағдан воз кечди ва уни тошқинлардан жабрланганларга ёрдам беришга йўналтиришни тавсия қилди.
Изоҳ (0)