«Роскосмос» давлат корпорацияси ракета технологиялари соҳасида Шимолий Корея билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«‘Роскосмос’ ва унинг ташкилотлари КХДР билан ҳамкорлик қилмайди, чунки ўз фаолияти доирасида Россия қонунчилиги, қуролланиш ва тарқатмаслик устидан назорат халқаро тартиблари, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари билан жорий этилган чекловлар талабларига қатъий риоя этади», — дейилади корпорация хабарида.
14 август, душанба куни The New York Times газетаси КХДР томонидан қитъалараро баллистик ракета учирилиши Украинада ишлаб чиқарилган ракета двигателларини қора бозорда харид қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Шундан сўнг Киев Москвани Украина ракета двигателларини Пхеньянга етказишда айблади.
Изоҳ (0)