Барселонадаги терактда иштирок этганликда гумонланган тўрт кишининг барчаси йўқ қилинди. Бу ҳақда El Pais газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, уч нафар гумонланувчи — Мусо Укабир, Саид Аъла ва Муҳаммад Ҳичамий Камбрильс шаҳрида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўтказилган операцияда йўқ қилинган. Тўртинчи гумонланувчи Юнус Абуёқуб ҳам ўлдирилган.
17 август куни Барселонанинг Рамбла кўчасида фургон ҳайдовчиси машинани оломон устига босиб борган. Теракт бўйича тергов доирасида тўрт киши қўлга олинган. Ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 130 дан ортиқ киши жабрланган.
Изоҳ (0)