АҚШ ИШИД яксон этилгач Сурияда қолишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти раҳбари Хезер Науэртнинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Хоҳ Сурия бўлсин, хоҳ Ироқ, бизнинг мақсадимиз — ИШИДни яксон қилиш, бошқа нарса эмас. Биз Сурияни сурияликлар бошқаришини хоҳлаймиз. АҚШ ёки бошқа кучлар эмас, балки сурияликлар», — деган департамент раҳбари
«Бу бизнинг режамиз эмас (Сурияда қолиш). Бизнинг мақсадимиз — ИШИДни яксон қилиш» — дея жавоб берди Науэрт шу масалада журналист томонидан берилган саволга.
17 август, пайшанба куни АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва Дамашққа мухолифат бўлган «Демократик Сурия кучлари» америка ҳарбийлари ИШИД яксон этилгач мамлакат шимолида узоқ вақт қолишини маълум қилган. «Демократик Сурия кучлари»нинг расмий вакили айтишича, АҚШнинг минтақада «стратегик манфаатлари» бор ва шунинг ҳарбийлар у ерда қолади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)