Ливан армияси Сурия билан шимоли-шарқдаги чегарада ИШИД жангариларига қарши операция бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, армиянинг нишонлари ИШИДнинг Рас-Баалбек шаҳри яқинидаги позициялари ҳисобланади.
Хабар берилишича, операция доирасида ракеталар, артиллерия ва вертолётлар ҳаракатга келади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)