Конго Демократик Республикаси шарқий қисмидаги кўчкилар оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда кўчкилар юз берган Итури провинцияси губернатори Пасифик Кета маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Сувда қолиб кетган ва биз қутқара олмаган кўплаб одамлар бор. Қутқарув ишларини амалга ошириш қийин, чунки ҳаммаёқда қутқарув ишларини мураккаблаштираётган тоғлар бор», — деди губернатор.
Олдинроқ Сьерра-Леонедаги тошқинлар ва кўчки қурбонларининг 400 га яқин жасади топилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)