Каталония полицияси Альканар аҳоли пунктида портлаган уй вайроналари остидан ҳалок бўлган иккинчи одамнинг жасадини топди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига таяниб, «ТАСС» маълум қилди.
17 август, пайшанба куни кечаси Каталониянинг Альканар аҳоли пунктида портлаш юз берган. Аввалроқ бир кишнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган, етти киши жароҳатланган.
Гувоҳларнинг фикрича, портлашнинг ташкилотчилари пайшанба куни Барселона ва Кембрильсда уюштирилган ҳужумларга алоқадор бўлиши ва шу кечада бутан баллонлари ёрдамида портлаш уюштиришни режалаштирган бўлиши мумкин.
Портлаш юз берган уй полициячилар томонидан текширилган вақтда унда ИШИД томонидан фойдаланиладиган портловчи моддаларнинг изи топилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)