Буюк Британия ҳукумати ушбу ҳафтада ёниб кетган Лондондаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчиларга кўмак бериш мақсадида 5 миллион фунт стерлинг (6,39 миллион доллар) ажратади. Бу ҳақда Sky News телеканали бош вазир Тереза Мэйнинг баёнотига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
«Мен бугун тилга олаётган чора-тадбирлар ёрдамга муҳтожларга зудлик билан кўмак беришга, жабрланганлар ҳамда уларнинг яқинларига ғамхўрлик қилишга йўналтирилган. Ушбу фожиадан жабр чеккан барча бундай оғир вазиятда ҳукуматнинг ёрдамига муҳтож ва мен буни уларга тақдим этмоқчиман», — деди Тереза Мэй.
Телеканал маълумотларига кўра, ажратилган маблағ ёнғин оқибатида бошпанасиз қолганларга янги уй-жой қуриш ва бошқа харажатлар учун сарфланади.
Аввалроқ, Лондондаги Grenfell Tower кўп қаватли биносида рўй берган ёнғин қурбонлари сони 70 кишигача етиши мумкинлиги хабар берилганди.
Изоҳ (0)