Британия махсус хизматлари май ойида 150 мамлакатдаги компьютерларни зарарлаган WannaCry вируси Шимолий Корея расмийлари буйруғи билан яратилганлиги ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
CNN манбаларига кўра, қироллик разведка хизматлари вирус тарқатилиши ортида КХДРдан бошқариладиган Lazarus Group хакерлар гуруҳи турганини тахмин қилмоқда.
Олдинроқ АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги ҳам шундай хулосага келганди. Агентлик зарарли дастур Шимолий Корея разведкаси томонидан яратилгани ва Пхеньян «талончи вирус» ёрдамида ўз эҳтиёжлари учун маблағ жалб этишни режалаштирганини даъво қилганди.
Ўз навбатида, The Financial Times бутун дунё бўйлаб киберҳужумлар уюштирган хакерлар АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотни ўғирлаганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)