АҚШ президенти Дональд Трамп Обама маъмуриятининг Вашингтон ва Гавана ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш бўйича Куба билан келишувини бекор қилишини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аввалги маъмурият томонидан тузилган Куба билан бир томонлама келишувни буткул бекор қиламан. Бу қарор зудлик билан кучга киради. Биз Кубани халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган янги келишувни ишлаб чиқиш учун музокаралар столига ўтиришга чақирамиз», — деди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил охирида АҚШ ва Куба 50 йиллик узилишдан кейин дипломатик муносабатларни тиклашга киришганди.
Трамп Куба ҳукуматидан мухолифатчилар ҳуқуқлари бузилишини тўхтатиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш, айбсиз инсонларни панжара ортига жўнатишни бас қилиш, сиёсий ва иқтисодий эркинликларга йўл очиш ва АҚШ қонунчилиги таъқибидан яширинаётган шахсларни қайтаришни талаб қилди.
Изоҳ (0)